Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияда қанча портловчи қурилма йўқ қилинганини билдирди
Суриянинг террорчилардан озод этилган шимолий-шарқий туманларида АҚШ томонидан ажратилган маблағлар ёрдамида 20 мингдан ортиқ мина ва қўлбола портловчи қурилмалар зарарсизлантирилди. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШ Давлат департаменти матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 2015 йилдан бери тахминан 54 млн доллар ажратилган. Ушбу маблағлар, шунингдек Суриядаги иттифоқчиларнинг қўшимча молиявий ёрдами туфайли 15,5 млн квадрат метр ҳудуд портламай қолган зарядлардан тозаланди.
Идорадан қўшимча қилишларича, хусусан, «Раққада инфратузилманинг 235та ўта муҳим объекти» тозаланди, жумладан шифохоналар, мактаблар ва сув таъминоти иншоотлари.
Бундан ташқари, ушбу дастур доирасида «ишонч қозонган 250 нафар суриялик» минасизлантиришга профессионал тарзда ўқитилди.