Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил баёнот берди: Эрон ва КХДР баллистик ракета бўйича ҳамкорлик қиляпти
Фото: Reuters
Исроил КХДР ва Эрон ҳукуматлари баллистик ракета дастури бўйича ҳамкорлик қилаётганига оид етарли маълумотларга эга. Бу ҳақда Исроил разведка вазири Исраэль Кац маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Ҳа, менинг фикримча, ҳамкорлик олиб борилмоқда, ҳамда у баллистик ракеталар ишлаб чиқилишига оид. Бизда далиллар ҳам бор. Биз кўп далилларга эгамиз», - дея айтиб ўтди Кац.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, КХДР ва Корея Республикаси етакчилари саммити якунлари бўйича қабул қилинган қўшма декларация АҚШ президенти Дональд Трампга Эрон билан ядровий келишувни қайта кўриб чиқишга эришишда ёрдам беради.
«Ҳозир Трампда Эронга қарши кўпроқ имкониятлар бор. Балки, у Европа иттифоқини коалицияда кучсиз ҳалқага айланмасликка ишонтира олиши мумкин», - дея маълум қилди Кац.
Шунингдек, у КХДРнинг ядро дастуридан воз кечиши Яқин Шарқ минтақасига ижобий таъсир кўрсатишига ишонишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Корея ярим ороли бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
15:42 / 24.01.2026
Трамп: АҚШ ҳарбий кемалари Эрон томон йўл олмоқда
20:32 / 22.01.2026
Эрон норозилик намойишларида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини расман эълон қилди
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
19:30 / 21.01.2026