Озарбойжон Туркияга Гуленнинг тарафдорини топширди
Туркияда иккита жиноий иш бўйича қидирувга берилган, турк мухолифатчиси Фатҳулла Гуленнинг ташкилоти (FETO) аъзоси Озарбойжондан Туркияга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
Истанбул полициясининг террорчиликка қарши кураш бошқармасида маълум қилинишича, Туркиянинг Конья ва Аксарой судлари Туркия фуқароси М.Ж.нинг қўлга олиниши бўйича қарор чиқаришган. У FETO’нинг Грузиянинг Батуми шаҳридаги бўлими етакчиларидан бири бўлган. М.Ж. 2017 йил апрелда Озарбойжонга ташриф буюрганда ҳибсга олинган ва охирги вақтгача мамлакат турмаларидан бирида сақланган.
Интерпол ходимлари М.Ж.ни Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропортга етказиб, уни Туркия ички ишлар вазирлиги ходимларига топширишган. У сўроқ қилингач, турмага жўнатилган.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024