Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши аэропорти миллий авиакомпания таркибидан чиқарилиши кутилмоқда
Қарши аэропорти миллий авиакомпания таркибидан чиқарилиб, чет эл аэропортлари операторига берилиши режалаштирилмоқда. 30 апрель куни Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва PR-маркази ташаббуси билан Туркия оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда сармоячилар учун Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тақдимотида шу ҳақида маълум қилинди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шоҳрух Шорахметов кириш сўзи билан очиб, бугунга қадар туризмни ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди ҳамда Қарши аэропорти билан боғлиқ янги лойиҳага тўхталиб ўтди.
"Хабарингиз бор, бизнинг аэропортлар миллий авиакомпаниямизга қарашли. Айни дамда биз янги лойиҳани амалга оширмоқдамиз ва Қарши аэропортини миллий авиакомпаниядан чиқариб, чет эл аэропортлари операторига бермоқчимиз. Шунинг учун агар туркиялик сармоячилар ва аэропортларни бошқарувчи компанияларда бунга қизиқиш бўлса, биз улар билан ишлашга тайёрмиз", - деди Ш.Шорахметов.

Шунингдек қўмита раиси ўринбосари МАК парвозларни амалга оширадиган шаҳарлар сонини 40 тадан 70-80 тагача етказиш режаси борлигини маълум қилди. Шу ўринда у ҳозирда туркиялик авиакомпаниялар ушбу аэропортга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2017 йилда 2 млн 600 минг йўловчини ташиган, биз эса бу рақамларни бир неча бараварга кўпайтирмоқчимиз, шунинг учун чет эл авиакомпанияларига шарт-шароитлар яратмоқдамиз", - қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
15:39 / 28.01.2026
Гулистон туризм қишлоғида осма кўприклар бузиляпти: нега?
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
12:50 / 26.01.2026
2025 йилда Гуржистонга борган ўзбекистонликлар сони кескин ошган
16:30 / 23.01.2026