Жаҳон | 18:36 / 01.05.2018
28953
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда ёнаётган осмонўпар бино ичидаги одамлари билан бирга қулади

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ичида одамлар бўлган ёнаётган бино қулаб тушди. Бу ҳақда SBS News маҳаллий ОАВга асосан хабар бермоқда.

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 1:30да юз берган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келиб, оловни ўчиришга киришишганида, бино қулаган. Хабар берилишича, қулаш чоғида бинонинг ичида одамлар бўлган, ўт ўчирувчилар осмонўпар иморат томида инсонларни кўришган.

ОАВ маълумотларига кўра, собиқ федерал полиция участкаси биноси ноқонуний равишда эгаллаб олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлди ва яна уч инсон бедарак йўқолди. Бино фойдаланишдан чиқарилган бўлган. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид