Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда озиқ-овқат таъминоти билан муаммолар юзага келиши мумкин
Арманистон давлат даромадлари қўмитаси йўлларни блоклаш билан боғлиқ сиёсий акция туфайли мамлакатга кирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари жойланган юк машиналари йўлида пайдо бўлувчи тўсиқлардан ташвишда эканини билдирди. Бу мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
"Божхона органлари акциялар иштирокчиларини бу ташвишли далилни инобатга олишга ва божхона хавфсизлик таъминоти заруратидан келиб чиқиб юк машиналари ҳаракатига ва уларни божхонада расмийлаштиришга тўсқинлик қилмасликка чақиради", - дейилади қўмита матбуот релизида.
Таъкидлаш жоизки, Арманистон парламенти мамлакат бош вазири этиб сайламаган мухолифат депутат Никола Пашинян тарафдорлари чоршанба куни бутун республика бўйлаб кўчалар, йўллар, автотрассалар ва кўприкларни блоклай бошлашди.
Мавзуга оид
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
09:45 / 15.06.2026