Жаҳон | 23:23 / 02.05.2018
9785
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 1374 та дрон ёрдамида уюштирилган ёруғлик шоуси Гиннесс рекордини ўрнатди (видео)

Хитойнинг Сиань шаҳрида қадимги шаҳар девори устида дронлар ёрдамида уюштирилган ёруғлик шоуси ҳавода бир вақтда бўлган дронлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Рекорд натижа 29 апрелда қайд қилинган.

Шоу 13 дақиқа давом этган ва унда 1374 та дрондан фойдаланилган. Дронлар Ehang Egret компанияси томонидан тақдим қилинган. Шоу Жанубий Кореядаги қишки Олимпиада ўйинлари очилишида Intel корпорацияси томонидан ўрнатилган аввалги рекордни янгилади. Аввалги рекордда 1218 та дрон қатнашганди.  

Гиннесс рекордлари ташкилий қўмитасининг рекорд ўрнатилгани ҳақидаги сертификати шоу ташкилотчиларига 1 май куни топширилган. Гиннесс рекордлар китоби вакилларининг таъкидлашича, рекорд ҳисобга олиниши учун барча дронлар бир вақтда ҳавога кўтарилиб, у ерда бир дақиқадан кўпроқ қолиши керак бўлган. 

Шоу вақтида дронлар шаҳар деворининг устидан ҳавога кўтарилиб, узунлиги 1200 метр ва баландлиги 100 метр келадиган ёруғлик полотносини ҳосил қилган. Шундан кейин дронлар ҳаводаги ўрнини ўзгартириб, турли шакллар ва ёзувлар ҳосил қилган.

Мавзуга оид