Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сунъий идрок элементларига эга ҲҲМ синовдан ўтказилди – ОАВ
Россия ҳаво-космик кучлари сунъий идрок элементларига эга бўлган ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини автоматлаштирилган бошқарув тизимини илк бор синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Известия» мамлакат Мудофаа вазирлигидаги манбага асосан ёзмоқда.
Нашрдан таъкидлашларича, бундай ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг автоматлаштирилган бошқарув тизими С-300 ва С-400 зенит ракета тизимлари, «Панцирь» зенит ракета-тўпли мажмуалари ва янги радиолокацион тизимларни «ягона зарба муштига бирлаштириш» имконини беради. Автоматлаштирилган бошқариш тизими ҳаво ҳудудини автоматик таҳлил қилади ва қуролни қўллаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади. Бундай тизим ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмлари ва бўлинмаларининг жавоб қайтариш тезлигини анча қисқартиради, деб ёзади газета экспертлар фикрига таянган ҳолда.
Нашрнинг Мудофаа вазирлигидаги манбаси қайд этишича, айни дамда янги автоматлаштирилган бошқарув тизимидан фойдаланилган ҳолда машқлар ўтказилмоқда. Хабар берилишича, жорий йилнинг баҳорида тизим ҳарбий-ҳаво кучлари 14-армияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета полклари базасида синовдан ўтказилди, айни дамда унинг самарадорлиги баҳоланмоқда. Амалдаги режага кўра, автоматлаштирилган тизим Россия армиясида шу йилдан фойдаланишга топширилади.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55 / 23.06.2026