Жаҳон | 11:41 / 03.05.2018
4039
2 дақиқада ўқилади

Эроннинг ядровий қурол яратиш дастури вақтинчалик музлатиб қўйилган – Исроил

Фото: IIPA via Getty Images

Исроил разведкаси томонидан қўлга киритилган ҳужжатлар Эроннинг ядровий қурол яратиш дастури ҳозирда музлатилганини кўрсатмоқда, ваҳоланки олдинроқ фаол равишда олиб борилаётган бўлган. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман “Коммерсантъ” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Чоп этилган ҳужжатлар Эрон нафақат уранни бойитиш, балки ядровий қурол яратиш билан шуғулланганини тасдиқлайди. Улар ядровий битимдан максимал наф кўриш, кейин эса ядровий қурол яратишга ўтиш мақсадида бу дастурни шунчаки музлатиб қўйишган. Бундан ташқари, улар ядровий қурол яратишни битимдан тўлиқ наф олинмагунча бекор қилишган”, деб маълум қилган Либерман.

Либерманнинг таъкидлашича, Исроил нуқтаи назаридан бундай ҳаракатлар Эрон томонидан ядровий қурол яратиш бўйича ишлар айни вақтда олиб борилаётгани ёки йўқлигига қарамай, ядровий битим бузилишини англатади. “Биз умуман Эрон ядровий дастурининг бош мақсади ҳақида гапирмоқдамиз. Гап икки йил эмас, 12 ёки 20 йил ҳақида кетмоқда”, деб қўшимча қилган Исроил мудофаа вазири.  

30 апрелда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эронни ядровий қурол яратиш дастурини яширганликда айблаган ва ядровий битим Эроннинг ёлғонига асосланганини айтган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид