Хитой баҳсли оролларга ракета мажмуаларини махфий тарзда жойлаштирди
Хитой ҳукумати Жануби-Хитой денгизидаги Спратли баҳсли оролларига кемаларга қарши ракета мажмуалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини махфий тарзда жойлаштирди. Бу ҳақда CNBC телеканали манбаларга асосан хабар бермоқда.
Разведкадаги манбанинг сўзларига кўра, Хитой Жануби-Хитой денгизида Филиппиндан ғарбдаги тўртта мустаҳкамланган форпостдан учтасига мажмуаларни жойлаштирган, бу сўнгги 30 кун давомида рўй берган.
Телеканалнинг таъкидлашича, ўрнатилган тизимлар кемаларга тахминан 546 километр масофадан ва ҳаводаги объектларга тахминан 296 километрдан зарба бериши мумкин.
Спратли – Жануби-Хитой денгизидаги архипелаг бўлиб, Хитой, Филиппин, Вьетнам, Тайвань, Бруней ва Малайзия ушбу оролларни ўзиники деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
09:20 / 08.10.2024
Одессада РФ ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди
09:10 / 24.09.2024
G7 БМТда Киевга узоқ масофали ракеталарга рухсат бериш масаласини муҳокама қилади
13:25 / 23.09.2024
Эрон парадда янги ракета ва дронларни намойиш қилди
11:10 / 23.09.2024