Жаҳон | 10:42 / 03.05.2018
5366
2 дақиқада ўқилади

КХДР ўз ядро иншоотларига биринчи марта кузатувчиларни киритади 

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

Шимолий Корея ўз ядро иншоотларига биринчи марта халқаро кузатувчиларни киритади, шунингдек ўзининг қитъалараро ракеталарини йўқ қилишга тайёр. Бу ҳақда "Асахи" газетаси манбалари хабар берди.

Айни дамда тўла ядросизланиш шартлари ва усуллари муҳокама қилинмоқда. Бу КХДР ва АҚШ етакчилари ўртасида олий даражадаги учрашувга тайёргарлик фонида юз беряпти.

Газетанинг хабар қилишича, уч кишидан иборат гуруҳ – МРБ ходимлари ва ядрочи-мутахассислар – КХДРга апрель ойи охирида борди ҳамда у ерда тахминан бир ҳафта бўлди. Натижада, Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракеталарни йўқ қилиш ва ўз ядро иншоотларига кузатувчиларни киритишга розилик берди. Шу билан бирга, ҳозирда ядро қуролини йўқ қилиш муддатлари ва Шимолий Корея бунинг эвазига нима олиши мумкинлиги муҳокама қилиняпти, деб хабар берди нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мун Чжэ Ин БМТга КХДР бўйича илтимос билан чиққанди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид