Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа ташқи фаолият хизматининг бош котиби ўринбосари билан учрашди
2018 йилнинг 4 май куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Европа ташқи фаолият хизмати бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жан-Кристоф Беллиар билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг жадал кўриниши мамнуният билан қайд этилди. Сўнгги олти ой давомида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Федерика Могерини мамлакатга икки марта ташриф буюрди ва Ўзбекистон раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди.
2018 йилнинг январь-февраль ойларида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан умумий савдо айланмаси 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 12% ошиб, 375 миллион евродан кўпроқни ташкил этди.
«Ўзбекистон - Европа Иттифоқи» шаклидаги барча қўшма органлар мажлислари тизимли равишда ўтказилмоқда, шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги Битимни янгилаш бўйича ишлар давом этмоқда.
Учрашув давомида халқаро ва минтақавий муаммоларнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Суҳбатда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан иштирок этди.
Мавзуга оид
10:30 / 10.10.2024
Шиорини ҳайқирган Орбан ва Bella Ciao'ни куйлаган сўллар: ЕПда Венгрия бош вазири билан кескин мунозара юз берди
20:47 / 08.10.2024
Хитой ЕИнинг электромобиллар борасидаги қарорига жавобан Европа алкогол маҳсулотларига янги бож жорий этди
21:03 / 04.10.2024
Евроиттифоқ электромобиллар бўйича Хитой билан савдо урушини бошлади
21:48 / 28.09.2024