Жаҳон | 08:43 / 05.05.2018
6483
1 дақиқада ўқилади

АҚШ денгизда “рақобат” кучайгани сабабли иккинчи флотини тиклади

Фото: АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари

АҚШ 2011 йилда тарқатиб юборилган иккинчи флотини тиклади. АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг баёнотида бу денгизда “етакчи давлатлар рақобати”га жавобан амалга оширилгани айтилган. 

“Миллий мудофаанинг янгиланган стратегияси биз етакчи давлатлар рақобати даврига қайтганимиздан дарак бермоқда, хавфсизлик соҳаси мураккаблашиб бормоқда ва олдимизга борган сари кўпроқ синовлар қўймоқда. Бунга жавобан биз бугун иккинчи флотни қарши қўямиз”, деб айтган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони, адмирал Жон Ричардсон.    

Тикланган флотнинг жавобгарлик ҳудудига Атлантиканинг шимолий қисми ва АҚШнинг шарқий соҳили киради.

Иккинчи флот 1950 йилдан 2011 йилгача мавжуд бўлган ва Атлантика океанининг Шимолий қутбдан Кариб денгизигача қисмига жавоб берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид