Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Будапешт мэри - Самарқандда
Бугун Будапешт шаҳри мэри бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Делегация аъзолари Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.
Вилоят ҳокими Т.Жўраев Венгрия пойтахти раҳбари Иштван Тарлошни қабул қилди.
Ўзаро музокаралар давомида меҳмонларга Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида меҳмонлар Будапешт шаҳрининг географик жойлашуви, туризм соҳасидаги имкониятлари ҳақида сўз юритишди.
Айни пайтда делегация аъзолари Самарқанд шаҳрининг тарихий ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026