Ўзбекистон | 16:50 / 05.05.2018
13296
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур тумани прокурори Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига президент совғаларини топширди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 16.04.2018 йилдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлар моддий рағбатлантирилмоқда.

Хусусан, Шайхонтоҳур туман прокурори томонидан 2018 йил 3 май куни Шайхонтоҳур тумани 2-сектор ҳудудида яшовчи 8 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига президент томонидан тақдим этилган совғалар топширилди. Бу ҳақда Шайхонтоҳур туман прокуратураси хабар берди.

Бундан ташқари, президент томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ёзилган табриклар ва тилаклар ўқиб эшиттирилди.

Фото: Шайхонтоҳур туман прокуратураси
Фото: Шайхонтоҳур туман прокуратураси
Фото: Шайхонтоҳур туман прокуратураси
Фото: Шайхонтоҳур туман прокуратураси
Фото: Шайхонтоҳур туман прокуратураси

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид