Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
Нидерландиянинг Лёсден шаҳридаги "Совет шон-шараф майдони" яқинида Иккинчи жаҳон уруши даврида вафот этган совет аскарлари хотирасига бағишланган Soviet War Cemetery Experience музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу музейда давлат раҳбари ташаббуси ва Ўзбекистон ҳукумати молиявий кўмагида Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ва "Совет шон-шараф майдони"га дафн этилган 101 ўзбек аскарларига бағишланган махсус алоҳида хона ташкил этилди. Бундан ташқари, музейнинг асосий кириш қисмида ўзбек халқининг мард ўғлонлари хотирасига Совет қабристонидан келтирилган 101 эски қабр тошлари асосида ишланган рамзий монументал санъат асари ҳам яратилди.
Очилиш маросимида Нидерландия ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари расмийлари, Лёсден ва Амерсфорт шаҳарлари ҳокимликлари, Арманистон, Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари вакиллари, "Совет шон-шараф майдони"да дафн этилган ва шахси аниқланган аскарларнинг яқин қариндошлари, волонтёрлар ҳамда нидерланд жамоатчилиги иштирок этди.
Шунингдек, Навоий вилояти Хатирчи туманидан Иккинчи жаҳон уруши даврида 101 аскарлар қаторида асирга тушиб, фашистлар қўлида қурбон бўлган ва "Совет шон-шараф майдони"да дафн этилган Раим Саломовнинг ўғли ва набиралари ҳам қатнашди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили музейни ташкил этишда кўрсатган кўмаги учун "Совет шон-шараф майдони" жамғармаси директори Ремко Рейдингга ва ҳамкор давлатларга миннатдорлик билдирди.
Ремко Рейдинг ушбу музейни ташкил этилда яқиндан қўллаб-қувватлаган ҳамкорларга, жумладан Ўзбекистон ҳукуматига ажратилган молиявий ёрдам учун алоҳида миннатдорлик изҳор қилди.
Мавзуга оид
17:17
“Асирларнинг калла суягини экспонат қилишган” – ўзбеклар кўмилган Амерсфортдаги ўлим лагери
16:35 / 25.05.2026
“Аввал ёпиқ давлат эдингиз, энди қизиқа бошлаяпмиз” – Нидерландия элчиси билан суҳбат
12:06 / 20.05.2026
Нидерландия футбол федерациясига ўртоқлик ўйини учун пул тўланмайди — ЎФА
14:22 / 09.05.2026