"Ўзбекистонда диний урф-одатларни ҳисобга олувчи меҳмонхоналар тармоғи бўлиши керак" - Азиз Абдуҳакимов
Ўзбекистонда диний анъаналар ва урф-одатларни инобатга олувчи меҳмонхоналар тармоғи, яъни зиёрат-меҳмонхоналари бўлиши керак. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов VisitUzbekistan журналига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди.
"Яқин келажакда зиёрат туризми Ўзбекистоннинг ҳам ички, ҳам ташқи туризмида энг талабгор йўналишлардан бирига айланиши мумкин, - дейди Қўмита раиси. - Бироқ аэропортларда, темир йўл ва автовокзалларда, шунингдек меҳмонхоналарда сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Бу зиёратчилар ташриф буюрадиган жойларда таҳорат ва ибодат хоналарини яратишни кўзда тутади.
Ўзбекистонда диний анъаналар ва урф-одатларни инобатга олувчи меҳмонхоналар тармоғи, яъни зиёрат-меҳмонхоналари бўлиши керак. Умумий овқатланиш жойлари учун “Ҳалол” ва “Кошер” стандартлари бўйича туристик саноат объектларини сертификатлаш тизимини жорий қилиш кўзда тутилмоқда”, - дейди Азиз Абдуҳакимов.
Унинг сўзларига кўра, Туркия фуқаролари учун визасиз режимнинг ўрнатилиши яқин 2-3 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туркиялик сайёҳлар сонини камида 3-4 бараварга (йилига 100-150 минг кишигача) ошириши кутилмоқда.
Бундан аввал Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигидаги Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси туркиялик ҳамкасблари билан зиёрат туризмини ривожлантиришга доир меморандумни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024