Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида очко йўқотди, "Навбаҳор" сафарда "Бухоро"ни енгди
Суперлига 10-турининг навбатдаги икки ўйини ўз ниҳоясига етди.
"Пахтакор" ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг 16-дақиқасида меҳмонлар Жавоҳир Сидиқовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимнинг 20-дақиқасида Тиаго Безерра "Пахтакор"га 1 очко келтирган голга муаллифлик қилди.
Суперлига, 10-тур.
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:1).
Голлар: Тиаго Безерра – 65 – Жавоҳир Сидиқов – 16.
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 8. Дилшод Раҳматуллаев (10. Жамшид Искандеров-84), 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Исмоил Гансалвеш (22. Жасур Яхшибоев-79), 18. Баҳром Абдураҳимов (27. Жасур Ибрагимов-62), 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак, 55. Марко Симич, 77. Тиаго Безерра.
“Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев-81), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (5. Ғиёс Комилов-88), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (18. Баҳодир Пардаев-90).
Яна бир учрашувда "Бухоро" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида енгилди.
Ўйиндаги ягона гол 10-дақиқада Мирзоҳид Ғофуров томонидан киритилди.
«Бухоро» – «Навбаҳор» - 0:1 (0:1)
Гол: Мирзоҳид Ғофуров 10.
Бухоро: Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Баҳодир Насимов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), Азиз Ибрагимов (Шаҳбоз Эркинов, 55), Сергей Русецкий.
Навбаҳор: Акбар Тўраев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Зоҳир Пиримов, Сардор Сулаймонов (Дарко Станоевич, 58), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович.
Мавзуга оид
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади
21:38 / 19.07.2024
«Навбаҳор» Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди
14:32 / 29.06.2024