Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк ўзбек-турк лойиҳа институти Қашқадарёда фаолият юритади
Ўзбекистонда илк бора қурилиш ва архитектура соҳасига йўналтирилган ўзбек-турк қўшма лойиҳа институти Қашқадарёда ўз фаолиятини бошлайди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси шу ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон дунё туризм бозорига ўзининг бебаҳо маданий мероси, такрорланмас табиати ва нодир тарихий обидалари билан жадал кириб бормоқда. Соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туризм инфраструктурасини кескин ўзгартиришни тақозо этади. Бунинг учун туризм соҳасида дунёнинг етакчи давлатлари тажрибаларини ўрганиб, уларндан унумли фойдаланган ҳолда мамлакатнинг ўзига хос туристик имиджини шакллантириш асосий вазифалардан биридир.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан олти нафар туркиялик ишбилармон инвесторлар гуруҳи шу мақсадда Қашқадарёга ташриф буюрди. Вилоят ҳудудида дунё стандартларига жавоб берувчи меҳмонхона ва маииший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш ва жиҳозлаш борасида Туркия тажрибасидан фойдаланишни кўзда тутган ҳолда қатор келишув ва ғоялар муҳокама қилинди.
Амалий ишлар натижаси сифатида Ўзбекистонда илк бора қурилиш ва архитектура соҳасида ўзбек-турк қўшма лойиҳа институти Қашқадарёда ўз фаолиятини бошлайди. Туркиянинг етакчи қурилиш компанияси «Мерчантист» ва маҳаллий «Про Атлас груп» хусусий корхонаси яқин кунларда ҳамкорликдаги лойиҳаларини тақдим этишади.


Мавзуга оид
11:00
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
22:50 / 03.06.2026