Ўзбекистон | 22:41 / 08.05.2018
2846
2 дақиқада ўқилади

Литва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришга интилишини қўллаб-қувватлади  

Фото: Sova.News

Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириш истагини қўллаб-қувватлади.

“Биз ташқи савдо ташкилотида тарифлар, солиқ эркинлаштирилганини эшитганимиздан жуда хурсанд бўлдик. Бу бизни эркин савдога яқинлаштиради. Биз Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлишга интилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу нафақат шаффофликка, балки савдо сиёсати стандартларига ҳам хизмат қилади. Биз бу борада сизнинг иттифоқдошларингизмиз”, деб айтган Линкявичюс журналистларга.

Линкявичюс Ўзбекистонга 8 май куни келди. Литва ташқи ишлар вазири ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида музокаралар ўтказди.

“Ташрифимиздан мақсад иқтисодий муносабатларни фаоллаштиришдан иборат. Баъзи сегментлар эҳтимол маълумот, рағбат ёки бошқа бирор сабабларга кўра умуман қамраб олинмаган. Ўйлайманки, биз буни ҳал қиламиз”, деб таъкидлаб ўтган Линкявичюс.

Унинг айтишича, Ўзбекистон ва Литва иқтисодий ва гуманитар соҳаларда “ҳақиқатан катта салоҳиятга” эга.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид