Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенс Борис Жонсон билан учрашди. Эрон, КХДР ва геосиёсий чақириқлар муҳокама қилинди
Майк Пенс/Фото: AP
АҚШ вице-президенти Майк Пенс Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон билан учрашди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида хабар қилинган.
Томонлар Эрон билан ядро келишуви, КХДРни ядросизлантириш, шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг Британияга режалаштирилаётган ташрифини муҳокама қилишган.
«Вице-президентнинг таъкидлашича, Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги ва Шимолий Корея текширилувчи ядросизланишга қадам қўйишини кафолатлаш муҳимдир. Ҳар икки томон ҳам президентнинг Буюк Британияга июль ойига режалаштирилган ташрифини маъқуллади ва геосиёсий чақириқларга жавоб қайтариш устида биргаликда ишлашга келишиб олди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Эрон ядро дастури бўйича келишувдан воз кечиш хато бўлиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
22:44 / 23.01.2026
«Бош режа бор, "Б" режа йўқ» – АҚШнинг Янги Ғазо режаси тафсилотлари
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
14:35 / 23.01.2026