Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд узра икки баллистик ракета уриб туширилди
Саудия Арабистони ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Ар-Риёд узра иккита баллистик ракетани тутиб олди. Бу ҳақда Reuters Саудия давлат ОАВга асосан хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ракеталар Яман ҳудудидан учирилган. Шаҳарда тўртта кучли портлаш овози эшитилган. Айни дамда қурбонлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Яманлик ҳусийларнинг маълум қилишича, ракеталар Саудия пойтахтидаги «иқтисодий объектларга» қарата учирилган.
Агентликнинг таъкидлашича, Яман гуруҳи сўнгги вақтларда қўшни подшоҳлик ҳудудига ракеталарни тез-тез учирмоқда.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
08:55 / 23.05.2026
Дунёдаги энг йирик ракета яна фазога парвоз қилди
21:32 / 20.05.2026