12:35 / 09.05.2018
8606

Қарши шаҳрида талончилар қўлга олинди

Фото: Kun.uz

5 май куни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи Ф.С. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, у шу куни соат 00.30ларда, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 3 номаълум шахс Пахтазор микрорайон ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биноси олдида барсеткасини тортиб олиб кетган, уни ичида 400 АҚШ доллари, 500 минг сўм пули, фуқаролик паспорти ва автомашина ҳужжатлари бўлганлигини маълум қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни О.Т., А.К. ва Ш.А. содир этганлиги аниқланиб ушланганлар.

 

Top