Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео КХДРдан америкалик уч асирни олиб кетади
КХДР ҳукумати АҚШнинг уч нафар фуқаросини озод этишга қарор қилди, улар мамлакатни давлат котиби Майк Помпео билан биргаликда тарк этади. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея президенти маъмуриятидаги манбага асосан хабар бермоқда.
«Биз Помпео Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзаро учрашуви санаси, вақти ҳамда уч нафар асирни ўзи билан олиб келишини кутяпмиз», - дея айтиб ўтган ўз номини ошкор қилмаган манба.
Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Шимолий Кореяга музокаралар ўтказгани келгани хабар берилганди. Бу учрашув Помпео ва Ким Чен Иннинг сўнгги олти ҳафта ичидаги иккинчи суҳбатига айланади. Кутилишича, сиёсатчилар Ким Чен Ин ва президент Трампнинг бўлажак музокараларини муҳокама этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитойда Си Цзиньпин билан учрашгани хабар қилинганди.