Жаҳон | 22:52 / 10.05.2018
5140
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг исталган янги санкциялари БМТ резолюциясининг бузилиши бўлади – Руҳоний

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

АҚШнинг Эронга қарши исталган янги санкциялари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюцияси бузилиши деб ҳисобланади ва халқаро тартиб-қоидаларга зид бўлади, деб айтди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқотда. 

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Вашингтон 2015 йилда Эрон билан тузилган ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди. Трампнинг айтишича, АҚШ келишувгача Эронга қарши мавжуд бўлган санкцияларни қайтаради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид