Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. "Реал" сафарда "Севилья"дан мағлуб бўлди
Испания чемпионати 34-турининг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди.
"Севилья" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув майдон эгаларининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
26-дақиқада Бен-Йеддер мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 45-дақиқада Лайюн орадаги фарқни оширди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 6 дақиқа қолганида Рамос ўз дарвозасига гол киритиб, ҳисобнинг йирик бўлишини таъминлади. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Майораль мадридликларнинг илк голини киритди. Ўйинга қўшиб берилган вақтда эса Рамос пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Севилья – Реал Мадрид 3:2
Голлар: 1:0 – 26 Бен-Йеддер, 2:0 – 45 Лайюн, 3:0 – 84, автогол Рамос, 3:1 – 87 Майораль, 3:2 – 90, пенальти Рамос.
Севилья – Сория, Лангле, Пареха, Эскудеро, Меркадо, Нзонзи, Писарро, Васкес (Меса, 79), Лайюн, Муриэль (Сандро Рамирес, 62), Бен-Йеддер (Каррису, 81).
Реал Мадрид – Касилья, Вальехо, Тео, Начо, Рамос, Себальос (Майораль, 70), Каземиро (Льоренте, 87), Васкес, Ковачич, Асенсио, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Меркадо (42), Писарро (69), Рамос (83), Эскудеро (90).