Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбариятида тайинлов бўлди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 майдаги фармонига мувофиқ, Даврон Анварович Исмаилов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
«Шу муносабат билан, 11 май вазирликда тайинлов бўлиб ўтди. Даврон Исмаилов бугунгача вазирликнинг Инвестициялар ва молиявий бошқарув бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ҳам йирик ўзгариш юз берди.
Мавзуга оид
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
13:30 / 02.01.2024
Ўзбекистон IT соҳасининг бозор ҳажми миллиард долларга яқинлашмоқда
10:10 / 05.06.2023
АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади
10:52 / 13.01.2023