Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда хитойлик миллиардер 4 йилга қамалди
Фото: REUTERS/Ashlee Espinal
Хитойлик миллиардер Энг Лэп Сэн АҚШда тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бунга унинг БМТ икки ходимини пора бериб ўз томонига оғдириб олгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Тадбиркор 2015 йилда ҳибсга олинганди. Прокурорларнинг сўзларига кўра, у БМТнинг икки амалдорига умумий ҳисобда тахминан 1 млн доллар миқдорида пора берган, бу улар Макаода конференц-марказ қурилишига ёрдам кўрсатиши учун қилинган. Энг Хитой махсус туманини «Осиё Женеваси»га айлантирмоқчи бўлган, шунингдек, «машҳурлик ва бойликка» эришмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Якунда конференц-марказ қурилмади. Прокурорлар миллиардер учун олти йил сўрашди, адвокатлар тадбиркорни ватанига қайтариш ҳақида мурожаат қилишди. Манхэттен суди уни тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
23:12 / 11.05.2026