Бундеслига сўнгги тури: «Бавария»нинг йирик мағлубияти, «Ҳоффенҳайм» Чемпионлар Лигасида ва бошқа воқеалар
Германия чемпионатида сўнгги тур ўйинлари «қувноқ» тарзда ўтди.
Ҳеч нарса учун курашмайдиган кўпчилик жамоалар мухлисларга сермаҳсул баҳсларни тақдим қилишди. 9та ўйинда жами 36та гол урилди.
Муддатидан олдин чемпион бўлган «Бавария» ўз майдонида «Штутгарт»га 1:4 ҳисобида ютқазди.
«Ҳоффенҳайм» ўз майдонида «Боруссия» Д клубини енгиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Энди Юлиан Нагельсманн шогирдлари «Бавария», «Боруссия» Д ва «Шальке» билан бирга келаси мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.
«Байер» ва «РБ Лейпциг» Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди. Қизиғи шундаки, Леверкузен клубига Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун 3та гол етмай қолди. Жамоа тўплар нисбатига кўра, 4-ўринни «Боруссия» Д клубига бой берди.
«Вольфсбург» жон сақлаб қолиш учун ўтиш турнирида қатнашадиган бўлди. «Ҳамбург» ва «Кёльн» Бундеслигани тарк этди.
Германия чемпионати, 34-тур
12 май
Вольфсбург – Кёльн - 4:1
Голлар: 1:0 – 1 Гилавоги, 1:1 – 32 Хектор, 2:1 – 54 Ориги, 3:1 – 71 Кнохе, 4:1 – 90 Брекало.
Майнц – Вердер - 1:2
Голлар: 1:0 – 12 Гбамен, 1:1 – 23 Кайнц, 1:2 – 79 Гебре Селассие.
Байер – Ҳанновер 96 - 3:2
Голлар: 1:0 – 3 Аларио, 2:0 – 18 Аларио, 3:0 – 55 Брандт, 3:1 – 90 Фюллькруг, 3:2 – 90 Харник.
Бавария – Штутгарт - 1:4
Голлар: 0:1 – 5 Гинчек, 1:1 – 21 Толиссо, 1:2 – 42 Донис, 1:3 – 52 Аколо, 1:4 – 55 Гинчек.
Ҳоффенҳайм-1899 – Боруссия Д - 3:1
Голлар: 1:0 – 26 Крамарич, 1:1 – 58 Ройс, 2:1 – 63 Салаи, 3:1 – 73 Кадержабек.
Ҳерта – РБ Лейпциг - 2:6
Голлар: 0:1 – 2 Упамекано, 1:1 – 4 Ибишевич, 1:2 – 8 Лукман, 1:3 – 22 Огюстен, 1:4 – 49 Вернер, 1:5 – 54 Огюстен, 2:5 – 64 Калу, 2:6 – 82 Брума.
Фрайбург – Аугсбург - 2:0
Голлар: 1:0 – 49 Хефлер, 2:0 – 65 Кляйндинст.
Шальке-04 – Айнтрахт Ф - 1:0
Гол: 1:0 – 26 Бургшталлер.
Ҳамбург – Боруссия М - 2:1 (ўйин мухлислар тартибсизлиги туфайли 90-дақиқада тўхтатилди)
Мавзуга оид
17:31 / 19.05.2024
Бундеслигада ноодатий ва ноёб мавсум якунлари. «Бавария» ҳатто иккинчи бўлолмади
01:31 / 16.06.2023
Футбол ва иқтисодиёт: Европа футболи пандемия оқибатларини енгиб ўтди ва ўсишга қайтди
14:39 / 08.04.2023
Англияда чемпионлик тақдирига таъсир қилувчи тўқнашув, А Серия ва Бундеслигада ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш. Ҳафта ўйинлари анонси
15:36 / 09.04.2022