Жаҳон | 07:34 / 12.05.2018
5354
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Буюк Британияга ташриф буюради 

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 13-15 май кунлари Буюк Британияга ташриф буюради. Эрдўғаннинг матбуот хизматида маълум қилинишича, Эрдўған ташриф давомида Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва бош вазир Тереза Мэй билан учрашади.

Эрдўған, шунингдек, Туркия-Британия форуми Tatlıdil’нинг 7-мажлиси ёпилишида иштирок этади ҳамда Буюк Британия бизнес доиралари вакиллари билан учрашади.

Бундан ташқари, Туркия раҳбари Chatham House таҳлилий марказида нутқ сўзлайди.

“Буюк Британия Туркиянинг стратегик иттифоқдошлари ва асосий иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 16 млрд доллардан ошади. Икки давлат глобал ва минтақавий хавфларни бартараф этиш масалаларида жадал мулоқот олиб боради”, дейилган хабарда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид