Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Исроилни босиқликка, фаластинликларни иғволар қилмасликка чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 14 май куни Ғазо сектори чегарасидаги тўқнашувларга муносабат билдириб, Исроил хавфсизлик кучларини жанговар ўқларни қўллашдан тийилишга, фаластинликларни эса иғволар амалга оширмасликка чақирди. Бу ҳақда журналистларга бош котибнинг расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ маълум қилди.
Ҳақнинг айтишича, бош котиб Ғазодаги зўравонликнинг авж олгани ва кўплаб фаластинликлар ўлдирилгани ҳамда яраланганидан хавотир билдирмоқда. “Исроил хавфсизлик кучлари жанговар ўқларни қўллашда максимал босиқликни намоён қилишлари керак. ХАМАС ва намойишчилар етакчилари исталган зўравон ҳаракатлар ва иғволарнинг олдини олишга жавобгардирлар”, деб айтган Ҳақ. Унинг таъкидлашича, яқин кунларда янада каттароқ намойишлар бўлиши кутилмоқда. Ҳақ БМТ бош котиби номидан ихтилофнинг барча томонларини “максимал босиқлик кўрсатишга ва янги қурбонлар бўлишига йўл қўймасликка чақирган”.
Ғазо секторида оммавий норозилик намойишлари март охиридан бери давом этиб келмоқда ва 14 май куни АҚШнинг Ал-Қудсда элчихонаси очилиши сабабли янги куч билан авж олиб кетди.
Гутерришнинг айтишича, минтақада юзага келган вазият ихтилофнинг зудлик билан сиёсий ҳал қилиниши лозимлигини таъкидлайди.
Мавзуга оид
10:45
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026