Жаҳон | 13:04 / 15.05.2018
29995
2 дақиқада ўқилади

«Диктаторнинг ақл ўргатиши керакмас». Франция Рамзон Қодировнинг позицияси бўйича баёнот берди

Фото: interfax.ru

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг Парижда одамларга пичоқ билан ҳужум қилган чеченистонлик шахс ҳақидаги сўзларини қабул қилиб бўлмас, деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ, Қодиров ҳужум қилган шахс Чеченистонда туғилгани ва 14 ёшига тўлганида Россия паспортини олгани, бироқ унинг жиноят кўчасига қадам қўйишига Франция ҳукумати айбдор экани, сабаби унинг фикрлари айнан ўша давлатда бузилгани ҳақида маълум қилганди.

«Биз диктатор ақл ўргатиб ўтиришини хоҳламаймиз. У ўзининг давлатида ҳуқуқий давлат томонидан қўйилаётган илк қадамларни ҳам ҳурмат қилмайди. Бундан ташқари, у ИШИД сафида жанг қилаётган минглаб чеченистонликлар ҳақида жуда яхши билади. Бу позиция қабул қилиб бўлмас», - дея маълум қилди Ле Дриан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Трамп ва Меркелни қамаб қўйиш билан таҳдид қилганди.

 

Мавзуга оид