Жаҳон | 12:16 / 16.05.2018
6335
1 дақиқада ўқилади

Эквадор Ассанжни қўриқлашга қанча пул сарфлагани айтилди

Фото: Ben Stansall/AFP/Getty Images

Эквадор ҳукумати мамлакатнинг Лондондаги элчихонасида яшириниб келаётган WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг хавфсизлигини таъминлаш учун камида 5 млн доллар сарфлади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Эквадор ҳукумати Ассанжнинг олдига келаётган барчани текширувдан ўтказувчи агентларни ёллаган. Шунингдек, улар Ассанжнинг барча хатти-ҳаракатини кузатади ва унинг атрофидаги вазиятни таҳлил қилади.

Аввалроқ, Эквадор ташқи ишлар вазири Мария Фернанда Эспиноса Жулиан Ассанж бутун дунёдан узилган ҳолда қолаётганини тасдиқлаганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эквадор ҳукумати Ассанжга интернетга киришни тақиқлагани хабар берилган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид