Жамият | 13:45 / 17.05.2018
13109
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ишонинг! Малакали хизматни кафолатлаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида акциядорлик тижорат “Қишлоққурилишбанк”нинг инфратузилмалари тармоғи ва хизматлари кўлами муттасил кенгайиб бормоқда.

Айни вақтда банкнинг валюта айирбошлаш шохобчалари сони 50 тани ташкил этади. 2018 йил 1 май ҳолатига мазкур шохобчалар орқали 107 451 нафар жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилди. Хусусан, фуқаролар томонидан 22 559 316 АҚШ доллари, 153 932 Евро, 3 006 823 Россия рубли миқдорида нақд хорижий валюталар сотиб олинди.

Фото: Қишлоққурилишбанк

Банк тизимида 42 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда банк шохобчаларида соат 9.00дан 17.00 гача “WESTERN UNION”, “MONEY GRAM”, “Золотая корона”, “Contact” ва “Азия-экспресс” тизимлари орқали аҳолига халқаро пул ўтказмалари бўйича малакали хизматлар кўрсатилмоқда. Эътиборлиси, банкнинг 19 та халқаро пул ўтказмалари шохобчаларида жорий йилнинг май ойидан бошлаб шанба ва якшанба кунлари ҳам мижозларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

2018 йил 1 май ҳолатига мазкур шохобчаларда 101092 та қабул қилиш транзакция амалиётлари бажарилган. Хусусан, фуқаролар банкнинг халқаро пул ўтказмалари шохобчалари орқали хориждан юборилган 33 854 605,51 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни қабул қилиб олган.

Бундан ташқари шохобчаларда 4487 марта хорижга пул ўтказиш амалиётлари бажарилиб, 3 561 786,25 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ фуқаролар томонидан хорижга юборилган.

Фото: Қишлоққурилишбанк

Банк шохобчаларида фуқаролар халқаро пул ўтказмалари учун маблағларни миллий валюта – сўмда (нақд шаклда ва банк пластик карталари орқали) тўлаб, чет элга жўнатиши ҳамда юборилган пул маблағларини хорижда қабул қилиб олувчи фуқаро ўша давлат пул бирлигида ёки АҚШ доллари, еврода олиши мумкин. Бунда хорижий валюта фуқаронинг хоҳишига кўра танланади.

Республика ҳудудларида “Қишлоққурилишбанк”нинг 40 та минибанки томонидан мижозларга малакали хизматлар кўрсатилмоқда. 2018 йил 1 май ҳолатига 3942 нафар мижоз минибанк хизматларидан фойдаланган.

2018 йил 1 май ҳолатига банк омонатчилари сони 86522 нафарга етди. Банкдаги жами омонатлар қолдиғи (намунавий уй-жойларнинг бошланғич ва якуний бадал маблағларидан ташқари) 408,9 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 71, 477 млрд. сўмга ёки 121 фоизга ўсишга эришилди.

Келгусида банкнинг инфратузилмалари сонини кўпайтириш ва хизматлар кўламини янада кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Фото: Қишлоққурилишбанк

“Қишлоққурилишбанк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун: (+99871) 150-93-39, 150-76-59.

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: https://t.me/QQBANK

Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Хизматлар лицензияланган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид