11:26 / 11.05.2018
8868
Реклама

“Миробод бозори”да - янги шохобча!

Фото: Қишлоққурилишбанк

Акциядорлик тижорат “Қишлоққурилишбанк”нинг инфратузилмалари тармоғи ва хизматлари кўлами муттасил кенгайиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда.

Жорий йилнинг 10 майидан пойтахтимиздаги “Миробод” деҳқон бозори ҳудудидаги “Миробод” минибанкида жисмоний шахсларга халқаро пул ўтказмалари бўйича хизматлар кўрсатувчи яна бир шохобча ташкил қилинди. Шу орқали АТБ “Қишлоққурилишбанк” тизимида фаолият кўрсатаётган халқаро пул ўтказмалари шохобчалари сони 42 тага етказилди.

Ҳозирги кунда банк шохобчаларида соат 9.00дан 18.00 гача “WESTERN UNION”, “MONEY GRAM”, “Золотая корона”, “Сontact” ва “Азия-экспресс” тизимлари орқали аҳолига халқаро пул ўтказмалари бўйича малакали хизматлар кўрсатилмоқда. Эътиборлиси, банкнинг 19 та халқаро пул ўтказмалари шохобчаларида жорий йилнинг май ойидан бошлаб шанба ва якшанба кунлари ҳам мижозларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Фото: Қишлоққурилишбанк

Банк шохобчаларида фуқаролар халқаро пул ўтказмалари учун маблағларни миллий валюта – сўмда (нақд шаклда ва банк пластик карталари орқали) тўлаб, чет элга жўнатиши ҳамда юборилган пул маблағларини хорижда қабул қилиб олувчи фуқаро ўша давлат пул бирлигида ёки АҚШ доллари, еврода олиши мумкин. Бунда хорижий валюта фуқаронинг хоҳишига кўра танланади.

Шу билан бирга, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий давлатдан юборилган валюта маблағларини миллий валютада (нақд шаклда ёки банк пластик карталарига ўтказиб бериш) тақдим қилиш имконияти яратилган. Бу амалиётлар саноқли дақиқалар ичида, тезкор ва сифатли бажарилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, халқаро пул ўтказмалари бўйича мазкур амалиётлар бажарилишида АТБ “Қишлоққурилишбанк”нинг амалиёт кунидаги хорижий валютанинг сотиш ва харид қилиш бўйича курслари асосида амалга оширилади.

Банкда “Бивалюта” хизмат тури орқали “Золотая корона” тизимидан халқаро пул ўтказмалари ҳеч қандай воситачилик тўловларисиз, мутлақо бепул ўтказилади. Бунда Сизнинг Ўзбекистондан жўнатган миллий ёки нақд хорижий валютангиз хорижий давлат банклари томонидан хорижий давлатнинг миллий валютасида олувчига тўлаб берилади.

Фото: Қишлоққурилишбанк

“WESTERN UNION” ва “MONEY GRAM” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали юбориладиган жўнатмалар учун комиссиялар миқдори жўнатма юборилаётган давлат ва пул миқдорига қараб белгиланади.

“Золотая корона”, “Contact” ва “Азия-экспресс” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали юбориладиган жўнатмалар учун 1 фоиз миқдорида комиссия ундирилади.

Келгусида банкнинг доимий хизмат кўрсатувчи шохобчалари сонини кўпайтириш ва хизматлар кўламини янада кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган.

“Қишлоққурилишбанк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун: (+99871) 150-93-39, 150-76-59.

Веб-сайт: www.qqb.uz

 Telegram: https://t.me/QQBANK

Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Хизматлар лицензияланган

Реклама ҳуқуқи асосида

Top