Акциядорлик-тижорат “Қишлоққурилишбанк”нинг “QQB-mobile” мобиль иловаси тобора оммалашиб бормоқда.

Шу кунларда мазкур дастурнинг Android ва IOS платформаларидаги уяли телефонлар учун янгиланган версиялари ишга туширилди.
Илованинг такомиллаштирилган версияларида аҳоли ва мижозлар учун янада қулайликлар яратилган. Хусусан, эндиликда:
-иловага бошқа тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган пластик карталарни бириктириш;
- бошқа тижорат банкларининг иловага бириктирилган пластик карталари маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга ошириш;
- доимий тўловларнинг шаклини яратиш;
- пластик карта айланмаси тўғрисида батафсил маълумот олиш;
- банк филиаллари дислокациясини кўриш мумкин.
Авваллари “QQB-mobile” мобиль иловаси ёрдамида картадан картага пул ўтказиш амалиётини фақат “Қишлоққурилишбанк” карталари ўртасида бажариш мумкин эди. Ҳозирда бошқа тижорат банклари карталари ўртасида ҳам ўзаро пул ўтказиш мумкин бўлди.

Шунингдек, иловадан фойдаланишга доир тарифлар ҳам анча мақбуллашган:
- иловани юклаб олиш, иловага пластик карталарни бириктириш – бепул;
- “online-конверсия” амалиётини бажариш – бепул;
- коммунал, бюджет ва тижорат тўловларини амалга ошириш – бепул;
- ҳисобрақам мониторинги – бепул;
- маблағларни бир картадан бошқа картага ўтказиш - транзакциянинг 0,5 фоизи миқдорида;
- кредит қарздорлигини сўндириш – транзакциянинг 0,5 фоизи миқдорида.










