Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хаспелни зудлик билан МРБ директори этиб тайинлашга чақирди
Фото: Pablo Martinez Monsivais/AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар сенатини МРБ директори лавозимига Жина Хаспел номзодини тасдиқлашга чақирди. Бу ҳақда президент твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
«Жина Хаспел МРБдаги бизнинг жасур эркаклар ва аёлларга раҳбарлик қилиш учун яна бир қадам қўйди. У алоҳида мақомга эга ва сенат унинг номзодини дарҳол тасдиқлаши керак», - дея ёзган Трамп.
Шунингдек, президентнинг таъкидлашича, АҚШда Хаспелнинг ишига эҳтиёж бор, бу мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун керак бўляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хаспел МРБ директори лавозимида қийноққа солишни тикламасликка ваъда берганди.
Мавзуга оид
08:32
Мачадо Оқ уйда Трампга Нобел тинчлик мукофотини “топширди”
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026