ЕК АҚШнинг Эронга қарши санкцияларидан ҳимоя чоралари режасини ишга туширди
Еврокомиссия 1996 йилги қонунни янгилаш жараёнини ишга туширди, у Европа компаниялари учун янги чеклов чораларининг эксҳудудий оқибатларини блоклашга қаратилган. Бу ҳақда идора сайтида хабар қилинади.
«АҚШнинг Эронга нисбатан санкция рўйхати янгиланиши туфайли «блокловчи қарор»ни фаоллаштириш расмий жараёни ишга туширилди. «Блокловчи қонун» ЕИ компанияларига АҚШ санкцияларининг эксҳудудий оқибатларига риоя этишини тақиқлайди, компанияларга шундай санкциялар туфайли юз берадиган йўқотишларни қоплаш имконини беради», - дея маълум қилишган ЕКдан.
Маълум бўлишича, бундай чора 2018 йилнинг 6 августигача, АҚШ санкцияларнинг биринчи партиясини жорий этишига қадар кучга кириши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ АҚШнинг ядровий масала бўйича позициясига қарамай, Эрон билан битимни сақлаб қолиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
21:59 / 08.10.2024
Google Play дўконидан «Касперский» антивируслари ўчириб ташланди
17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди
22:33 / 07.10.2024