Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сел келиши оқибатида Навоий вилояти чорвадорларига катта зарар етган
Шу кунларда Ўзбекистоннинг турли минтақаларида об-ҳаво инжиқликлари сабабли сел келгани ва турли оқибатларга сабаб бўлгани ҳақида хабарлар берилмоқда. Таҳририятимизга шундай табиий офатлардан бири акс этган видеолавҳа келиб тушди.
Ҳодиса Навоий вилояти Навбаҳор туманида содир бўлган, «Olchin Agro Eksport» МЧЖ ходимлари «Kun.uz»га видеолавҳа билан тақдим этган маълумотларни аслича келтиришга қарор қилдик.
«Барчамизга аёнки, табиий офат юзага келган ҳудудларда вазиятни назорат қилиш учун туман (шаҳар, вилоят) ҳокимлари маъсул бўлишади. Уларнинг асосий вазифалари табиий офат оқибатида етказилган зарарни аниқлаш, уни бартараф этиш ва келгусида табиий офат оқибатларини камайтириш бўйича комплекс чораларни ҳаётга татбиқ этилишини назорат қилишдан иборат.

Навбаҳор туманида бунинг аксига гувоҳ бўлдик. Сел келиб, орадан бир неча кун ўтганига қарамай, туман мутасаддилари томонидан табиий офат кўлами, унинг оқибатлари, етказилган зарар миқдори, қурбонлар бор-йўқлигига мутлақо қизиқиш билдирилмади.

Нобуд бўлган майда ва йирик чорва молларининг сонини аниқлашнинг имкони йўқ, бироқ чорва моллари сонига етказилган талофат йирик миқдорда, дейиш мумкин. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, хўжалигимиз аъзолари ўртасида қурбонлар бўлмади. Биз сармоядор сифатида шу ерга Тошкентдан келиб, бир неча кун мобайнида анча тартиб ўрнатишга эришдик. Лекин шу ҳудуд мутасаддилари хабар ҳам олишмади. Эл бошига иш тушганда туман раҳбарлари биринчи галда шундай муаммолар билан шуғулланишлари керак эмасми?
Сел оқибатида асосан иморатлар зарар кўрган бўлиб, унинг миқдорини аниқлаш биз учун мушкуллик туғдирмоқда. Бундай ҳолатларда, биз солиқ тўловчилар сифатида ҳокимиятдан бирор ёрдам кутишга ҳақлимизми, ёки «ўз ёғимизга қовурилиб» қолаверамизми», дейилади тақдимномада.
Видеода сел бошланиши ва табиий офатдан кейинги кунлардаги ҳолат акс этган. Қайд этиш ўринлики, видеода фуқароларнинг фавқулодда ҳолатларда ўзларини қандай тутишлари бўйича билим савияси жуда пастлиги яққол намоён бўлган.
Мавзуга оид
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026
Навоийда икки ўсмир чўмилишга бориб вафот этди
11:52 / 03.07.2026
Ўзгидромет кучли ёмғирлар ва сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
17:15 / 30.06.2026