Жаҳон | 20:52 / 21.05.2018
5101
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Хитойда оиладаги фарзандлар сонига чекловлар бекор қилинмоқчи

Хитойда 2018 йил ёки 2019 йилда оиладаги фарзандлар сонига чекловлар бекор қилинмоқчи.

Таъкидланишича, Хитой давлат кенгаши 1979 йилда жорий қилинган “Бир оила – бир фарзанд” чекловининг оқибатларини баҳолашга кўрсатма берган. Ахборот агентлиги манбаларининг айтишича, Хитой ҳукумати шу йўл билан аҳолининг қаришини секинлаштирмоқчи ва халқаро танқидларга чек қўймоқчи. 

Хитойнинг иқтисодий ислоҳотлар жамияти вице-президенти Чен Цзяннинг айтишича, туғишга чекловларнинг бекор қилиниши мамлакатдаги демографик вазиятга кам таъсир қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид