Жамият | 23:40 / 21.05.2018
32432
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаси Масжидлар бўлими мудирига юклатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб диний идоранинг Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмонов​ тайинланди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати​ хабар бермоқда.

Раҳимберди Раҳмонов

«​Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний соҳада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби  вазифасини вақтинча Эргаш домла Рустамов бажариб турган эди. 

Бугун, 21 май куни Тошкент шаҳридаги «Минор» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари диний идора Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмоновни вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруқларини ўқиб эшиттирди»​, дейилади хабарда. 
Жорий йилнинг 28 апрел куни «Минор» масжиди бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 19 кундан буён комада ётгани маълум бўлганди.​ Аввалроқ микроинсультни бошдан кечирган​ Анвар қори Турсуновнинг вазифалари 14 май куни Тошкент шаҳридаги «​Шайх Зайниддин»​ жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлис​ида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамов​га юклатилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид