Жаҳон | 08:16 / 22.05.2018
9048
1 дақиқада ўқилади

Кубадаги авиаҳалокат қурбонлари сони ошди

Фото: REUTERS/Alexandre Meneghini

18 майда Гавана – Ольгин йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётиб, ҳалокатга учраган Boeing 737-200 самолёти фожиасида омон қолган уч аёлдан бири шифохонада олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Шу тариқа, авиаҳалокат қурбонларининг умумий сони 111 кишига етди.

Хабар қилинишича, гап Кубанинг 23 ёшли фуқароси бўлган Греттель Ландрове ҳақида боряпти. Унинг ўлими ҳақидаги хабар давлат ОАВ томонидан эълон қилинган.

Авиаҳалокатда омон қолган бошқа икки аёл ўта оғир аҳволда экани айтилмоқда. Бу ҳақда улар самолёт қулаганидан сўнг олиб кетилган шифохона бош шифокори маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Куба раҳбарига ҳамдардлик билдирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид