Мудофаа вазирлиги курсантлари халқаро майдонда яна ўзларини намоён этишди
15-19 май кунлари Россия Федерациясининг Москва олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирликларининг курсантлари ўртасида “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” бўйича IV Халқаро олимпиаданинг навбатдаги баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари биринчи марта иштирок этишига қарамай фахрли иккинчи ўринга эгалик қилишди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти тактика кафедраси бошлиғи подполковник Ғани Тўраев ва билим юртининг отиш тайёргарлиги кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Мирзоҳид Ҳасанов бошчилигида курсантлар Абдуллажон Набиев, Сулаймон Сулаймонов, Асқар Рўзимуродов, Садриддин Мамарасулов, Мустафо Тилавов ва Зуҳриддин Маҳмадолиев МДҲга аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларидан иштирок этган 300 нафардан зиёд энг сара курсантлари ўртасида тактик ва тактик махсус, отиш, ҳарбий-спорт тайёргарликлари ҳамда ижтимоий миссия каби шартларида беллашди.
Олимпиаданинг ушбу йўналишида тўртта шартдан ўзбекистонлик курсантлар учтасида иккинчи ва биттасида тўртинчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида Москва олий умумқўшин қўмондонлик билим юртидан кейинги поғонани забт этишди. Учинчи ўрин Қозоғистон Республикаси Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институти жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон шарафини халқаро мусобақада муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди.
МДҲга аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасидаги IV Халқаро олимпиадада илк бор иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари 5 йўналиши бўйича биттадан иккинчи ва тўртинчи, учтасида эса учинчи ўринларни қўлга киритди.
Мавзуга оид
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024
Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди
17:25 / 28.05.2024