Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида йўловчи самолётининг фавқулодда қўниши оқибатида 53 киши жароҳат олди
Фото: SM News
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширган Saudi Arabian Airlines компанияси йўловчи самолётидан одамларни эвакуация қилиш давомида камида 53 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлигини маълум қилди.
Мадинадан Даққага учаётган самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин шассиси ишламай қолгани сабабли фавқулодда қўнишига тўғри келган. Йўловчилар самолётни авариявий трап орқали тарк этишган. Маълум қилинишича, эвакуация вақтида 52 киши кичик жароҳатлар олган, бир аёлнинг эса бир нечта жойи синган.
Самолётда 141 йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган.
Мавзуга оид
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
10:50 / 09.03.2026
АҚШ Давлат департаменти дипломатларга Саудияни тарк этишни буюрди
09:46 / 09.03.2026
Қатардаги ўзбекистонликлар Саудия орқали эвакуация қилинди
10:31 / 07.03.2026