Жамият | 22:43 / 23.05.2018
11620
2 дақиқада ўқилади

30 ёшли боқиманда ўғил суд орқали ота-онаси уйидан кўчишга маҳкум қилинди

Нью-Йорк штати Олий суди 30 ёшли Майкл Ротондонинг ота-онаси уйидан кўчиши кераклигига доир ҳукм чиқарди, унга кўра, ўғил уларнинг уйида яшаш ҳуқуқига эга эмас. Улар бир неча йил деганда шу қарорга эришишди, зеро ўғил шу ёшгача ишламаган ва уй-жой учун тўлашдан бош тортган.

Майклнинг ота-онаси Марк ва Кристина ўғлига адвокат орқали кўчириш тўғрисидаги хабар йўллаб, кейин судга мурожаат қилишган. Хабарларда улар ўғлига турар-жой излаш учун минг доллардан ортиқ пул ва бир неча бўш иш ўринларини таклиф қилишган. "Ҳатто сен каби тажрибасизлар учун ҳам бўш иш ўринлари бор. Улардан бирига ҳаракат қилиб кўр - сен ишлашинг керак", - дейилади хатлардан бирида.

Судда Ротондо ота-онаси билан гаплашмаган ва адвокатга ҳам мурожаат қилмай, ўз манфаатларини ўзи ҳимоя қилган. У 30 дақиқа давомида судга қонун бўйича кўчиш учун олти ойлик муддат олишга ҳуқуқи борлигини исботлашга уринган. Бироқ унинг талаби рад этилган ва бундай талаблар камдан-кам ҳолатлардагина, хусусан, жавобгар даволаниш муолажаси ёки махсус парваришга муҳтож бўлган ҳолатлардагина бажарилишини айтиб изоҳ берилган.

Ротондонинг сўзларига кўра, у шошилинч кўчиш ниятида эмас ва ҳеч бўлмаганда ўзига бир ой вақт ютиш учун суд ҳукмига қарши апелляция бермоқчи. 

Мавзуга оид