00:35 / 23.05.2018
5045

Истанбул ва Кобулни боғловчи йўналиш очилди

22 май куни Афғонистон пойтахти Кобул ва Туркиянинг Истанбулини боғловчи янги ҳаво йўлаги очилди. Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги аэропортда ўтган очилиш маросимида Афғонистон савдо ва саноат вазири Ҳумоюн Раса, қишлоқ хўжалиги вазири Носир Аҳмад Дуроний, Туркиянинг Кобулдаги элчиси Ўузхон Эртугрул, Turkish Airlines авиакомпанияси вакили Ахмет Улудағ қатнашди.

Фото: trtarabic.tv

Ҳумоюн Расанинг айтишича, Афғонистон Туркия билан савдо соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи. Унинг таъкидлашича, афғон маҳсулотлари, жумладан мармар Туркияда катта талабга эга. Вазир Афғонистонда туркиялик сармоячилар учун қулай шароитлар яратилишини қўшимча қилган. 

Маълум қилинишича, Кобулдан илк рейс орқали Истанбулга 15 тонна қуруқ мева ҳамда гиламлар етказиб берилади. 

Top