Ўзбекистон | 19:16 / 23.05.2018
58890
3 дақиқада ўқилади

Ҳукумат қарори: Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси; 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва ушбу соҳада хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини тизимли асосда ўрганиш;

Концепциянинг йўл харитасида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилишининг бориши ва натижалари мониторингини олиб бориш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органлари фаолиятининг қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларни тайёрлаш ва киритиш.

Шундай тартиб амалиётга жорий этиладики, унга мувофиқ:

ҳар ҳафтада жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ўтказилади, унинг доирасида барча вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлаш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрилади;

йўлларда хавфсизлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этишга, автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси мунтазам асосда республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилади.

Белгиланишича: 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фаолият кўрсатаётган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постлари фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради ва назорат қилади;

тугатилаётган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постларининг бинолари ва иншоотларига нисбатан "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида оператив бошқариш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид