Жаҳон | 22:54 / 24.05.2018
10245
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Эрон ва Туркия авиакомпанияларига қарши санкциялар киритди

Фото: AP/Pablo Martinez Monsivais

АҚШ Эроннинг Mahan Air ва Meraj Air авиакомпаниялари билан алоқаси бўлган  Эроннинг икки авиакомпанияси, Туркия авиакомпанияси ҳамда Туркияда қайд қилинган учта логистик компанияга қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди. 

Маълум қилинишича, Mahan Air билан алоқаси бўлган Эронда жойлашган Blue Airways ва Туркиянинг Otik Aviation авиакомпанияларига, Туркиянинг материал-техник таъминоти тармоғига карши санкциялар киритилган. Тармоққа Trigron Lojistik, RA Havacilik ва 3G Lojistik компаниялари киради. Бу компаниялар 2011 йилдан бери АҚШнинг санкциялар рўйхатида бўлган Mahan Air’га ўз авиапаркларига хизмат кўрсатишга имкон берган. 

Эроннинг Dena Airways авиакомпанияси ва у билан боғланган икки нафар жимоний шахс 2014 йилдан бери “қора рўйхат”да бўлган Meraj Air билан алоқаси сабабли санкциялар остига тушган. 
 
Маълум қилинишича, санкциялар рўйхатидаги авиакомпанияларга у ёки бу йўл билан алоқаси бўлган 31 та самолёт ҳам санкцияларга учраган. Бу самолётларга парвоз қилиш ёки қўнишга рухсат берувчи барча шахс ва ташкилотлар ҳам АҚШ санкцияларига учрайди, деб айтилган АҚШ молия вазирлигида.

Мавзуга оид