Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистонга 2,1 миллион долларлик электр энергияси сотди
Фото: i.ytimg.com
Тожикистон жорий йилнинг апрель ойида 128 миллион киловатт-соат электр энергиясини экспорт қилган. Бу ҳажмнинг 84 фоизи Ўзбекистонга сотилган, деб ёзмоқда Asia Plus медиа портали.
«2018 йилнинг апрель ойида «Сангтўда-1» ва «Сангтўда-2» ГЭСларидан Афғонистонга 12 млн кВт-соат, Қирғизистонга 9,9 млн кВт-соат ва Ўзбекистонга 106,9 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган», дейилади «Тожикистондаги мониторинг ва барвақт билдириш» ҳисоботида. Бу ҳисобот ҳар ойда Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги томонидан ЕХҲТнинг молиявий кўмагида тайёрланади.
Қўшни давлатларга экспорт қилинган электр энергияси ҳажми Тожикистонда ўтган ойда ишлаб чиқарилган жами ҳажмнинг 10 фоизини ташкил этган.
«Барқи Тожик» тасарруфидаги қувватлар остида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажми апрель ойида 1,4 миллиард кВт-соатни ташкил этган.
Тожикистон электр энергиясининг қўшни Ўзбекистонга етказиб берилиши қарийб 10 йиллик узилишдан сўнг апрель ойининг бошида қайта тикланган.
Кутилишича, Тожикистондан Ўзбекистонга экспорт қилинадиган электр энергиясининг умумий ҳажми йилига 1,5 миллиард кВт-соатдан кам бўлмайди.
Икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасида эришилган келишувларга кўра, ёзги даврда Ўзбекистон Тожикистондан бир киловаттини 2 центга, қишки даврда 2,5 центга харид қилади.
Бунгача Тожикистон ўз электр энергиясини фақат Афғонистонга ва жуда кам миқдорда Қирғизистонга экспорт қилиб келган.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026