Жаҳон | 09:51 / 25.05.2018
7258
1 дақиқада ўқилади

Кубада ҳалокатга учраган Boeing’нинг иккинчи «қора қутиси» топилди

Фото: EPA/UPG

Кубада ҳалокатга учраган Boeing 737-200 самолёти парчаларини йиғаётган қидирув гуруҳлари иккинчи борт ўзиёзар (ўзи ёзиб борадиган асбоб - қора қути)ни топишди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий телевидениега асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ, биринчи «қора қути» топилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Boeing 737-200 Куба ҳудудида 18 май куни ҳалокатга учради. Авиаҳалокат оқибатида 111 киши ҳалок бўлди, икки инсон омон қолди. Қурбонлар орасида Мексиканинг етти фуқароси бор. Авиаҳалокатдан сўнг мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Айни дамда лайнернинг ҳалокатига нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кубадаги авиаҳалокат қурбонлари сони ошгани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид